Қашқадарё вилояти Қўриқлаш хизматида жамиятимиз келажагига таҳдид солаётган иллатларга қарши муҳим тарғибот тадбири бўлиб ўтди.
Қашқадарё вилояти Қўриқлаш хизматида жамиятимиз келажагига таҳдид солаётган иллатларга қарши муҳим тарғибот тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда Қашқадарё давлат университети, РИРСИАТНХ вилоят филиали ҳамда Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими вакиллари иштирок этиб, гиёҳвандлик ва психофаол моддаларининг жамият, шахс ва келажак учун келтирадиган оғир оқибатлари ҳақида атрофлича маълумот бердилар. Тадбир давомида гиёҳвандликнинг ҳуқуқий жавобгарлиги, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, зарарли ғояларга қарши мафкуравий иммунитетни кучайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Мавзуга оид видеоролик намойиш этилиб, иштирокчилар билан очиқ мулоқот ва савол-жавоблар ташкил этилди. Якунда эса ходимларга зарарли ғоя ва иллатлардан ҳимояланиш, миллий ва умуминсоний қадриятларга садоқат, экстремистик таҳдидларга нисбатан огоҳлик, ватанпарварлик туйғуларини мустаҳкамлаш бўйича муҳим тавсиялар берилди.