Янгиликлар

24 Сентябрь 2025

"Долзарб 20 кун" тезкор-профилактик тадбирлари доирасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган тарғибот ишлари ўтказилмоқда

Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Қўриқлаш Департаменти масъул ходимлари томонидан "Долзарб 20 кун" тезкор-профилактик тадбирлари доирасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган тарғибот ишлари ўтказилмоқда.

Жумладан, куни кеча Андижон вилоятида ўтказилган тадбирлар доирасида объект ва хонадон эгаларига Қўриқлаш хизматларидан фойдаланиш тартиби, уларнинг афзалликлари, қўриқлаш ва сигнализация воситалари ҳақида маълумотлар берилди. Ушбу воситаларнинг турлари ва нарх-навоси аҳолига тушунтирилди.

Шунингдек, фуқаролар орасида ўткир тиғли буюмларни олиб юриш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида профилактика ишлари олиб борилди. Маҳаллаларда хавфсизликни кучайтириш мақсадида “Ташвиш тугмачалари” ва кузатув камераларини ўрнатиш бўйича вазифалар белгилаб берилди. Уларнинг ўз вақтида ўрнатилиши ва тўғри ишлаши назоратга олинди.

Бу каби тадбирлар аҳоли хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликни камайтириш ва жамоат тартибини мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эга.