Янгиликлар

11 Июль 2024

Тошкент шаҳар "Қўриқлаш" бошқармасида “Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги" доирасида кибермаконда шахс, жамият ва давлат манфаатларининг ташқи ва ички таҳдидлардан ҳимояланганлик ҳолати, мазкур йўналишда содир этилаётган жиноятлар ва уларнинг олдини олишга қаратилган учрашув бўлиб ўтди

“Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги" доирасида бўлиб ўтган тадбирда Миллий гвардия Марказий девони, "Қўриқлаш" бош бошқармаси, Марказий ҳамда Ипотека банкларининг мутахассис ходимлари томонидан кибержиноятчиликка қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда мамлакатимизда ушбу йўналишда эришилаётган ютуқлар ҳақида тўхталиб ўтилди.
Масъуллар томонидан фуқароларнинг сохта қўнғироқ ва сохта иловаларга алданиб қолаётгани, шубҳали видеомурожаатларга ишониб, фирибгарлар тузоғига тушаётганлар сони тобора ортиб бораётгани ачинарли ҳолатларга олиб келаётгани айтилди.
Тадбир давомида "Қўриқлаш" хизмати ходимларига онлайн кредит расмийлаштириш билан боғлиқ фирибгарликлар ҳақида ҳам маълумотлар етказилиб, бу каби нохуш ҳолатларни олдини олишда муҳим тавсиялар етказилди. Кибержиноятлар акс эттирилган видеороликлар намойиш этилди.
Учрашув сўнгида ходимларни қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан батафсил жавоблар берилди.