Янгиликлар

30 Июнь 2025

“Арда Хива” — тарих ва ҳозирги замон уйғунлигини ҳис этиш учун саёҳат!

Хоразм вилояти Қўриқлаш бошқармаси ташаббуси билан ходимлар ва уларнинг оила аъзолари учун унутилмас ва мароқли дам олиш имкони яратилди. Ички туризмни ривожлантириш, миллий меросга бўлган ҳурматни ошириш ҳамда жамоа ўртасидаги бирдамликни мустаҳкамлаш мақсадида Хива шаҳрида жойлашган “Арда Хива” туризм комплексига саёҳат ташкиллаштирилди.

Саёҳат иштирокчилари замонавий қулайликларга эга, бироқ тарихий руҳни сақлаб қолган мажмуада бўлиш орқали нафақат ҳордиқ чиқаришди, балки бой тарихимизни яқиндан ҳис этиш имкониятига ҳам эга бўлишди. Иштирокчилар ушбу замонавий янги барпо этилган бинода сайёҳлар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар.

Бундай ташаббуслар ходимларимизнинг руҳий ва жисмоний ҳолатини яхшилаш, туризм орқали Ватан гўзалликларини янгича кўз билан кашф этишда муҳим аҳамият касб этади.