Янгиликлар

2 Май 2023

АҚЛ ГИМНАСТИКАСИДА ИМКОНИЯТЛАР СИНАБ КЎРИЛДИ

Наманган вилоятидаги уюшмаган ёшлар ҳамда ёши улуғ отахонлар иштирокида “Шахмат-ақл чархи” шиори остида беллашувлар бўлиб ўтди.

Вилоят "Қўриқлаш" бошқармаси масъуллари ташаббуси билан ташкил этилган баҳсларда шахматга қизиқувчи инсонлар жам бўлиб, ўз имкониятларини синовдан ўтказдилар.
Классик шахмат йўналишида бўлиб ўтган ўйинларда иштирокчилар ёш тоифасига кўра гуруҳларга бўлинган ҳолда синовларда иштирок этдилар.

Ўйинлар якунида ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан муносиб рағбатлантирилди.