Янгиликлар

14 Сентябрь 2023

ЖИНОЯТЧИЛИКНИ ОЛДИНИ ОЛИШ БОРАСИДАГИ ЯНА БИР ҚАДАМ

Жиззах вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси масъуллари ҳамда “Qo'riqlash servis" ДУК ходимлари билан биргаликда хонадон ва объектларнинг хавфсизлигини таъминлаш ҳамда ўғирлик ва мол-мулкларга қасддан зарар етказиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида савдо марказлари, кўнгилочар масканлар ҳамда аҳоли кўп йиғиладиган жойларда хизмат афзалликлари бўйича тарғибот ташкил этилди.

Объект ва хонадонларни қўриқловга топшириш истагида бўлган фуқароларнинг аризалари олиниб, хонадон ва объектларга қўриқлаш сигнализация воситалари ўрнатилмоқда. Бундан ташқари жамоат тартибини сақлаш мақсадида аҳоли кўп тўпланадиган жойларга кузатув камералари ўрнатилиб, уларнинг техник созлиги назорат қилиб борилмоқда.

Шунингдек, Зомин тумани марказида жойлашган савдо мажмуаларининг бирида ўтказилган тарғибот ишлари олиб давомида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, жиноятларни “Маҳаллабай” жиловлаш борасидаги тадбирлар самарадорлигини ошириш мақсадида навбатдаги “Хавфсиз маҳалла” тезкор-профилактик тадбирлари бўлиб ўтди.

Тадбирдан кўзланган мақсад – “Маҳаллабай”, “Хонадонбай” ўрганиш орқали жиноятларнинг келиб чиқиш сабаб ва шароитларини таҳлил қилиш, маҳалла бешлигининг узвий ҳамкорликни йўлга қўйиш орқали ҳудудларда жиноятларни олдини олиб, аҳоли фаровонлигини таъминлаш эканлиги эътироф этилди.