Янгиликлар

9 Октябрь 2023

МИНТАҚАВИЙ ЎҚУВ МАРКАЗИДА НАВБАТДАГИ СЕМИНАР

Жорий йилнинг 19 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 78-сессиясида ўзбек тилида сўзлаган нутқи ва унда кўтарилган глобал масалалар бўйича куни кеча Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув маркази шахсий таркиби иштирокида семинар ўтказилди.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, сиёсий шарҳловчи, “Шуҳрат” медали соҳиби Қ.Каримбеков машғулотга таклиф этилган бўлиб, давлатимиз раҳбарининг глобал ва минтақавий кун тартибидаги энг долзарб масалалар ечимига қаратилган қатор ташаббуслар борасида билдирилган фикрлари, илгари сурилган ташаббуслар етказди.

Тадбир давомида мавзуга оид тингловчиларнинг қизиқтирган саволларига батафсил жавоблар берилди.