Янгиликлар

12 Декабрь 2023

ХОДИМЛАР ҲАМДА УЛАРНИНГ ОИЛА АЪЗОЛАРИ УЧУН НАВБАТДАГИ ДАВРА СУҲБАТИ БЎЛИБ ЎТДИ

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардия қўмондони томонидан белгилаб берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида, Навоий вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари ҳамда уларнинг оила аъзолари учун "Қўриқлаш" бош бошқармаси раҳбарияти ва Навоий ҳарбий прокуратураси масъул ходимлари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда "Қўриқлаш" бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари томонидан йил бошидан ҳозирги кунга қадар ходимлар билан боғлиқ жиноятлар, қонун бузилиш ҳолатлари ва хизматда йўл қўйилаётган бир қатор камчиликлар хусусида тўхталиб ўтилди. Ходимларнинг хизмат самарадорлигини ошириш мақсадида олиб борилаётган ислоҳотлар, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш борасидаги ишлар ходимларинг оила аъзоларига тушунтирилди. Давра суҳбати якунида ходимларнинг хизмат интизомини бузиш ҳолатларини камайтириш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланиб олинди.