Янгиликлар

7 Октябрь 2023

ЁШЛАР УЧУН НАВБАТДАГИ ОЧИҚ ЭШИКЛАР КУНИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Куни кеча Миллий гвардия Андижон вилояти бўйича бошқармасида "Қўриқлаш" ва Ички ишлар бошқармалари ҳамда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши ва Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида ёшлар учун Очиқ эшиклар куни ўтказилди. Мазкур тадбир давомида уч авлод учрашуви ташкил этилиб, фахрийларимиз томонидан Миллий гвардия фаолияти, шунингдек юртимиз тинчлиги ва осойишталиги, фуқароларимизни хавфсизлигини таъминлаш борасидаги ишлар атрофлича муҳокама қилинди.

Шундан сўнг ёшларга Миллий гвардия фаолиятига оид видеолавҳалар намойиш этилиб, "Қўриқлаш" хизмати бўйича тушунчалар ҳамда замонавий техник қўриқлаш ускуналари ва уларни ишлаш тартиби хусусида маълумот берилди. Очиқ эшиклар куни якунида ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида ҳарбий анжом-аслаҳалар ва техника кўргазмаси, қўл жанги спорт тури бўйича маҳорат дарслари ҳамда турли беллашувлар ўтказилди.