Янгиликлар

14 Ноябрь 2023

ХИЗМАТ ИНТИЗОМИНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА ТАРБИЯВИЙ ВА МАФКУРАВИЙ ИШЛАР ҲОЛАТЛАРИНИ ЎРГАНИШ БЎЙИЧА НАВБАТДАГИ УЧРАШУВ

Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони ўринбосари режа топшириғига асосан "Қўриқлаш" бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари полковник З.И.Бўронов бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан Қашқадарё вилояти вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси шаҳар ва туман "Қўриқлаш" бўлимлари шахсий таркиби иштирокида хизмат интизомини мустаҳкамлаш, ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ҳамда тарбиявий ва мафкуравий ишлар ҳолатларини ўрганиш бўйича навбатдаги учрашув ўтказилди.

Унда ходимлар ўртасида эса хизмат интизомини мустаҳкамлаш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ҳамда қонунчиликдаги ўзгариш ва янгиликлардан уларни ўз вақтида хабардор қилиш масалалари кўриб чиқилди.

Тадбир якунида ходимларнинг хизмат сифатини янада ошириш, ижрочилик интизоми, шахсий хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя этиш бўйича тегишли вазифалар берилди.