ҲУҚУҚИЙ САВОДХОНЛИКНИ МУСТАҲКАМЛАШ ЙЎЛИДАГИ ЯНА БИР УЧРАШУВ
Миллий гвардия Хоразм вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари учун Ҳарбий прокуратура масъул ходимлари ҳамда Урганч давлат университетининг профессор- ўқитувчилари иштирокида давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбир давомида иштирокчиларга давлатчилигимиз тарихи, қонунчиликдаги янгиликлар ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан ишлаш тартиби тўғрисида маълумотлар берилди. Шунингдек, Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ва ходимларига юклатилган янги ваколатларни бажариш тартиби ва маъмурий баённомаларни расмийлаштириш давомидаги процессуал ҳаракатлар тушунтириб ўтилди.
Тадбирдан кўзланган асосий мақсад ходимларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш ҳамда тинчлик посбонларининг хизматда дуч келадиган муаммоларга муносиб ечим топиш каби амалий тажрибалардан келиб чиқиб зарур тавсиялар беришдан иборат.
Ходимлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан масъулларга юзланиб керакли маълумотларга эга бўлдилар.