Янгиликлар

31 Март 2023

ЯНА БИР САФДОШИМИЗДАН ЙИРИК ҒАЛАБА

Тошкент вилоят "Қўриқлаш" бошқармаси Олмалиқ шаҳар "Қўриқлаш" бўлими сафдор ходими Жўраев Шуҳрат Тайланднинг Бангкок шаҳрида жорий ўйда бўлиб ўтган “муай-тай” спорт тури бўйича жаҳон чемпионатида муносиб иштирок этиб олтин медални қўлга киритди.

71 кг вазн тоифасида қатнашган спортчимиз 3 та жанг қилиб Ҳиндистон, Қозоғистон, Покистон давлати вакиллари билан майдонга тушиб соф ғалабани қўлга киритди.
54 та давлатдан чарм қўлқоп усталари иштирок этган йилнинг нуфузли мусобақасида сафдошимиз ҳам муносиб иштирок этиб ғалабани нақд қилиб қўйди.
Маълумот ўрнида, Жўраев турли жанговар спорт турлари бўйича 5 маротаба, Халқаро мусобақаларда 9 маротаба биринчиликни қўлга киритган бўлиб, Осиё ва Республика даражасидаги нуфузли беллашувларда 21 маротаба шоҳсупанинг юқорисига кўтарилган.

Сафдошимизнинг келгусидаги фаолиятига улкан омад ва зафарлар тилаган ҳолда ғалаба билан самимий табриклаймиз