Андижонда “Ҳарбий қисмда бир кун” лойиҳаси ўтказилди
Миллий гвардия Андижон вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари ҳамда "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари ва Ёшлар иттифоқи Андижон вилоят Кенгаши томонидан “Ватанни ҳимоя қилиш – ҳар биримизнинг бурчимиздир" шиори остида “Ҳарбий қисмда бир куним” лойиҳаси ўтказилди.
Ёшлар техника ва қурол-аслаҳалар кўргазмаси, жанговар тайёргарлик машғулотларини, ҳарбий қисм кутубхонаси билан яқиндан танишди ҳамда шахмат-шашка мусобақаси ўтказилди.
Шунингдек, ёшларга ватанпарварлик, миллий армиямизга жисмонан бақувват ва маънан етук ёшлар зарурлиги, ҳарбий хизмат ҳар бир Ўзбекистон фуқароси учун муқаддас бурч экани ҳақидаги тушунчалар берилди. Лойиҳа якунида кун давомида фаол иштирок этган ёшларга сертификатлар топширилди.
Бу каби тадбирлардан кўзланган асосий мақсад – ўсиб келаётган ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда Она Ватанга муҳаббат ҳиссини оширишдан иборатдир.