Янгиликлар

3 Октябрь 2023

Нукусда ёшлар учун «ОЧИҚ ЭШИКЛАР КУНИ» ташкил этилди

Шимолий-ғарбий ҳарбий округида ташкил этилган «Жасорат мактаби» ўқувчилари орасида «Очиқ эшиклар куни» ўтказилди. Тадбирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳарбий хизматчи ва ходимлари, Ёшлар ишлари агентлиги, Ватанпарвар ташкилоти ва бошқа ҳамкор ташкилот вакиллари биргаликда ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида ҳарбий техникалар кўргазмаси, Камондан отиш спорти бўйича маҳорат дарслари, қўл жанги турлари бўйича кўргазмали чиқишлар намойиш этилди. Шу билан бирга тадбир иштирокчиларига Нукус маданият бўлими хонандалари томонидан концерт дастури ҳам қўйиб берилди.