ОИЛАВИЙ БОЛАЛАР УЙЛАРИ ТАРБИЯЛАНУВЧИЛАРИ УЧУН ОЧИҚ ЭШИКЛАР КУНИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
Наманган вилоятининг Тўрақўрғон ҳамда Норин туманларида ташкил этилган оилавий болалар уйи тарбияланувчилари учун вилоят “Қўриқлаш” бошқармасида очиқ эшиклар куни ташкил этилди.
Саёҳат давомида болажонлар учун психопрофилактик суҳбат, психологик тренинглар ўтказилди. Шунингдек, эртамиз эгалари бошқармада хизмат қилаётган ходимлар учун жанговар кўникмаларни мустаҳкамловчи замонавий машғулот хонаси, турли хил адабиётлар билан бойитилган кутубхоналар билан яқиндан танишдилар.
Бу каби ташрифлар давомида мамлакат тараққиёти учун масъул бўлган йигит-қизлар қалбида ватан ҳимоячиси бўлишдек шарафли мақсадга хизмат қилувчи навқирон авлод бўлиб камол топишларига кўмакчи бўлиши билан аҳамиятлидир.