МУЗЕЙГА САЁҲАТ - МОЗИЙГА САЁҲАТДИР
Куни кеча Миллий гвардия Андижон вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари ҳамда ўқувчи ёшлар учун Андижон вилояти тарихи ва маданияти музейига саёҳат ташкил этилди.
Ўтказилган ташрифдан асосий мақсад – миллийлигимиз ва ўзлигимизни англаб етиш, қадимий ва бой тарихимиз ва адибларимизнинг босиб ўтган шонли йўллари, тарихнинг жонли хилқатлари ҳақида сўзловчи экспонатлар ва ҳунармандчилик қўл меҳнатлари орқали яратилган санъат асарлари ва дурдоналари билан танишдилар.
Таъкидлаш жоизки бу каби саёҳатлар давомида айниқса ёшларимиз юртимиз тарихини янада чуқурроқ ўрганишларига, тарихимиз нақадар ўзоқ ўтмишга бориб тақалашини англашларига кўмаклашиши билан аҳамиятлидир.