Янгиликлар

27 Май 2023

БОШ ҚОМУСИМИЗГА КИРИТИЛГАН ЎЗГАРИШЛАР АВВАЛО ИНСОН МАНФААТЛАРИНИ ТАЪМИНЛАШ УЧУН

Куни кеча Сурхондарё вилояти "Қўриқлаш" бошқармасида ходимлар иштирокида “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” доирасида янгиланган Конституция мазмун-моҳиятига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда Термиз давлат университетининг тарих фанлари бўйича фалсафа доктори А.Боқиев иштирок этиб, дунё мамлакатларининг конституция тарихи ҳақида маълумотлар бериб ўтди. Миллий конституциямизга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳияти, аҳамияти ҳақида тўхталиб ўтди.

Қонун устуворлиги, саёҳат, уй-жойга эга бўлиш, инсонлар ҳаётини яхшилашга қаратилган моддалар Ўзбекистонда аҳоли турмуш даражасини сезиларли даражада оширишга хизмат қилиши таъкидланди. "Инсон қадри учун" тамойили асосида халқ фаровонлигини янада ошириш ҳамда давлат ва фуқаролик жамиятининг жадал ривожланиши учун мустаҳкам ҳуқуқий асос яратилганлиги эътироф этилди. Учрашувда қатнашчилар ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассисдан батафсил жавоб ва тушунчалар олдилар.