Андижон вилоятида "Қон бу — ҳаёт" шиори остида қон топшириш акцияси ўтказилди
Андижон вилояти Қўриқлаш бошқармаси ходимлари томонидан инсонпарварлик ва эзгулик ғояларини тарғиб этиш мақсадида беғараз қон топшириш акцияси ўтказилди.
"Қон бу — ҳаёт" шиори остида ташкил этилган ушбу хайрли тадбирда бошқарма ходимлари фаол иштирок этиб, муҳтож беморлар учун зарур бўлган қон захираларини тўлдиришга ўз ҳиссаларини қўшдилар.
Ушбу акция орқали нафақат инсонларга ёрдам кўрсатилди, балки жамиятда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, бирдамлик ва меҳр-оқибат руҳини мустаҳкамлашга ҳам хизмат қилди.