Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ва "Қўриқлаш" бошқармаси ҳарбий хизматчи ва ходимлар ҳамда уларнинг оила аъзолари иштирокида сайёр қабул ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони ўринбосари полковник С.Д.Мамаюсупов иштирокида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари, ёшлар, ҳарбий хизматчилар ва ходимлар, уларнинг оила аъзоларининг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини таъминлашга қаратилган оммавий сайёр ўтказилди.
Сайёр қабулда тизимида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчи ва ходимлар, уларнинг оила аъзолари, шунингдек фуқароларнинг турли йўналишдаги мурожаатлари тингланди ва баён этилган масалалар масъуллар иштирокида кўриб чиқилди.
Асосий эътибор мурожаатларни ўз вақтида қонуний ҳал этишга қаратилиб, мутасаддиларга вазифалар юклатилди ва ижроси назоратга олинди.