ҒАЛАБА БОҒИГА САЁҲАТ УЮШТИРИЛДИ
Миллий гвардия "Қўриқлаш" бош бошқармаси ходимларининг маънавий баркамоллигини ошириш, тарбиявий-мафкуравий жиҳатдан ҳар томонлама шакллантириш мақсадида кенг қамровли чора-тадбирлар амалга оширилиб борилмоқда. Хусусан, Миллий гвардия Тошкент шаҳар ва туман "Қўриқлаш" бўлимларида хизмат қилаётган ходимларнинг дам олиш кунлари ҳамда ишдан бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, уларнинг тарихий билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаб бориш ҳамда ноёб меъморий обидалар билан яқиндан таништириш мақсадида диққатга сазовор масканларга саёҳатлар ва турли тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда.
Куни кеча айни шу мақсадда "Қўриқлаш" хизмати ходимлари ва уларнинг оила аъзолари билан "Ғалаба боғи"га саёҳат ташкил этилди. Саёҳат давомида иштирокчилар янги боғнинг табиати ва унда мавжуд тарихий экспонатлар билан яқиндан таништирилди.
Бу каби тадбирлар келгусида ходимларнинг хизмат самарадорлигини ошишига, она Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғуларини янада мустаҳкамлаб боришга хизмат қилади.
Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:
Матн хато билан:
Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: