ОИЛАВИЙ БОЛАЛАР УЙЛАРИ ТАРБИЯЛАНУВЧИЛАРИ УЧУН "БУХОРО ВАРНЕТ" ЗАМОНАВИЙ АГРОСАНОАТ МАЖМУАСИГА САЁҲАТ УЮШТИРИЛДИ
Ўсиб келаётган ёш авлодни маданий хордиқ чиқаришларини таъминлаш ҳамда табиатни асраш, унга бўлган қизиқишни орттириш ва экологик маданиятни янада ошириш мақсадида куни кеча Навоий вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси томонидан оилавий болалар уйлари тарбияланувчилари учун республикамизда ягона бўлган "Бухоро Варнет" замонавий агросаноат мажмуасига саёҳат ташкил этилди.
Бухоро азалдан тупроғи шўр, ерлари қумлоқ, суви танқис ўлка сифатида тилга олинади. Вилоятнинг жуда катта ва кенг ҳудуди чўл зоналардан иборат. Бироқ, инсон қўли шу қадар мўъжизаларга қодирки, чўлда ҳам боғ барпо этиб, уни сўлим гўшага айлантира олди.
Айнан, мазкур масканга ташриф буюрган меҳмонларда ҳам у ердаги гўзал манзарадан катта таассуротлар олишди.
Шунингдек, саёҳат давомида Арк қалъасига ҳам ташриф уюштирилиб, ёшларга тарихий шахсларимиз, уларнинг босиб ўтган йўллари ҳақида батафсил тушунчалар берилди. Ўз навбатида, билимга чанқоқ болалар хам ўзларини қизиқтирган саволларига масъуллар томонидан атрофлича жавоб олдилар.