СПОРТЧИ ЁШЛАР УЧУН БОШҚАРМАГА САЁҲАТ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
Бугунги кунда ёшлар хар жабҳаларда ўзларининг олдига қўйган мақсадлари томон шижоат ва жасорат билан ҳаракат қилиб келмоқдалар. Сирдарё вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси Янгиер шаҳарлараро "Қўриқлаш" бўлимида Ховос тумани “Ватанпарвар” ташкилоти ўқув спорт техника клубининг спортчи ёшлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 32 йиллиги муносабати билан “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун” шиори остида очиқ эшиклар куни ташкил этилди.
Тадбирдан асосий кўзланган мақсад ёшларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этишга қаратилган. Тадбир давомида ёшлар билан давра суҳбат ташкил этилди. Суҳбатда соҳа вакиллари ёшларга ушбу соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар бўйича батафсил маълумотлар бериб ўтдилар.
Шундан сўнг "Қўриқлаш" бўлимида ходимлар учун яратилган шарт-шароитлар, ушбу бўлимдаги аждодларимиз ҳаёт ва ижодларини ўрганиш учун ташкил этилган Жалолиддин Мангуберди, Амир Темур хоналари, ходимлар жисмоний ва жанговар тайёргарликларини ошириб бориш учун ташкил этилган тренажёр зали, мерганлик маҳоратларини ошириш учун ташкил этилган ўқ отиш хонаси, психолог хоналари билан ҳам яқиндан танишдилар.
Шунингдек Сирдарё вилояти бўйича Миллий гвардия бошқармаси ҳарбий хизматчилари томонидан хизмат вақтида фойдаланиладиган анжомлар намойиши бўлиб ўтди.
Бу ерда ёшларга учун спортнинг пневматик милтиқдан ўқ отиш ва спортнинг камондан отиш турлари бўйича мусобақалар ҳам ташкил этилди. Тадбир сўнгида мусобақаларда фахрли ўринни олган ёшлар тақдирланди.