Янгиликлар

24 Август 2023

ТАРБИЯЛАНУВЧИЛАР УЧУН ПОЙТАХТИМИЗГА САЁҲАТ

Мустақиллигимизнинг 32 йиллиги байрами арафасида Сирдарё вилояти Бахт шаҳрида жойлашган Республика ўғил болалар ўқув-тарбия муассасаси тарбияланувчилари учун Тошкент шаҳрига саёҳат ташкил этилди. Саёҳат давомида ёшлар "Янги Ўзбекистон" боғида бўлишди ва у ерда Миллий гвардия қўмондонлиги мутасадди раҳбарлари ёшлар билан самимий мулоқот қилиб, совғалар тақдим этишди.
Шундан сўнг, тарбияланувчилар хиёбон билан танишиб, боғдаги сунъий кўл, спорт майдончалари, болалар ўйингоҳлари, амфитеатр, фавворалар, савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари, ҳунармандчилик дўконларини томоша қилишди.
Шунингдек, “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуаси ҳамда унинг ҳудудидаги “Шон-шараф” давлат музейига бўлган ташриф бўлса, тарбияланувчиларни мозий билан юзлашишига сабаб бўлди. Ўзбек халқининг Иккинчи жаҳон уруши йилларидаги шонли тарихини, она халқимизнинг қаҳрамонлигини акс эттирган мазкур мажмуа ўқувчиларда ёрқин таассуротлар қолдирди.
Тадбир сўнгида ҳарбий қисмда намойиш этилган концерт дастури ҳамда кўргазмали чиқишлар тарбияланувчиларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялашга, уларни она юртга меҳри ва садоқатини янада ортишига туртки бўлади деб ишонамиз.