Янгиликлар

13 Ноябрь 2023

КИБЕРХАВФСИЗЛИК ДОИРАСИДА ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ

Бухоро вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси шахсий таркиби иштирокида Миллий гвардия "Қўриқлаш" бош бошқармаси Киберхавфсизлик маркази масъул ходимлари томонидан ўқув семинар ташкил этилди. Ўқув семинарда бугунги кунда кибермаконда содир этилаётган жиноятларнинг турли кўринишлари, мамлакатимизда кузатилаётган турларидан хабардор бўлишлари, шунингдек кибержиноятларни аниқлаш ва уларни фош этиш бўйича тажрибали ходимлар мураббийлиги остида ўзларининг билим ва кўникмаларини эгаллаш имкониятига эга бўлишлари алоҳида таъкидланди.
Бундан ташқари тадбир давомида «Киберхавфсизлик тўғрисида»ги Қонуннинг мазмун-моҳияти етказилиб, кибержиноят оқибатларидан ўз вақтида аҳолини хабардор қилиш, ҳамда уларнинг олдини олиш борасидаги ишлар муҳокама қилинган.
Ўқув семинар якунида кибержиноят ҳолатлар бўйича видеоролик намойиш этилиб, ходимлар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олдилар.