Янгиликлар

20 Май 2023

ФАОЛИЯТ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ МАҚСАДИДА СЕМИНАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Куни кеча Миллий гвардия Тошкент вилоят "Қўриқлаш" бошқармасида жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда давлат органлари ва ташкилотларида хизмат олиб бораётган идоравий қоровуллик бўлинмалари ходимларининг фаолият самарадорлигини ошириш мақсадида масъуллар иштирокида давра суҳбати ташкил этилди.

Вилоят "Қўриқлаш" бошқармаси ҳамда вилоят ҳарбий прокуратураси мутасаддилари иштирокида ташкил этилган мулоқотларда вилоят туман-шаҳарлардаги корхона ва ташкилотларда ишлаётган идоравий қоровуллик бўлинмаларининг ходимларини жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги ҳуқуқлари ҳамда мажбуриятлари тушунтирилди.

Қўриқланаётган объектларда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда ходимларнинг ҳушёр ва огоҳ, сергак хизматни ташкил этишлари муҳим жиҳатлардан эканлиги таъкидланди.

Шу билан бирга ходимларнинг хизмат интизомига амал қилишлари, ўз устиларида доимий ишлаб тажриба орттиришлари, интеллектуал салоҳиятини кучайтириш орқали ишончли қўриқловни таъминлашлари лозимлигини таъкидланди.