Янгиликлар

11 Апрель 2024

НАМАНГАН ВИЛОЯТИДА ЮГУРИШ МАРАФОНИ ЎТКАЗИЛДИ

Бугун эрта тонгдан, Наманган вилоятининг Давлатобод тумани Юксалиш кўчаси бўйлаб Миллий гвардия Наманган вилояти бўйича бошқармаси ҳамда "Қўриқлаш" бошқармаси ҳарбий хизматчи ва ходимлари, шунингдек кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида югуриш марафони бўлиб ўтди.

Курашларга бой тарзда ўтган марафонда иштирокчилар югуриш давомида маррага биринчилардан бўлиб етиш мақсадида шиддат билан ҳаракат қилишди. Марафон якунида ғолиб ва совриндорлар Миллий гвардия раҳбарияти томонидан диплом, медаль ҳамда пул мукофоти билан тақдирландилар.