“ТИНЧЛИК – ЭНГ ОЛИЙ ҚАДРИЯТ” МАВЗУСИДА ДАВРА СУҲБАТИ
"Қўриқлаш" бош бошқармаси тизимларида хизмат қилиб келаётган ходимларнинг назарий ва амалий билимларини мустаҳкамлаш борасида бир қатор тадбирлар, ўқув машғулотлари ўтказиб келинмоқда. Жумладан, куни кеча Хоразм вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси Янгиариқ ва Шовот туманлар "Қўриқлаш" бўлимлари ходимлари учун “Тинчлик – энг олий қадрият” мавзусида давра суҳбати ташкиллаштирилди.
Мутахассислар томонидан ўтган давр ва ҳозирги кундаги яратилган шарт-шароитлар ҳақида сўз юритилиб, тинчликнинг қадрига етиш, уни асраб авайлаш ва шу аснода замин корига ярайдиган садоқатли фарзанд бўлиб етишиш зарур эканлиги алоҳида таъкидланди.
Шу билан бирга ер юзида бўлаётган геосиёсий можаролар таҳлил қилиниб, хар бир хатти-ҳаракатимиз ва олдимизга қўйган мақсадимиз давлатимиз ҳамда оиламиз равнақи учун хизмат қилиши кераклиги тушунтириб ўтилди.
Шунингдек, тадбирнинг иккинчи қисмида мамлакатимизда объектлар хавфсизлиги, тинчлик ва барқарорликни таъминлаш, ҳуқуқ-тартибот ҳамда қонунийликни мустаҳкамлаш борасидаги кўп йиллик самарали меҳнати, хизмат вазифаларини бажаришдаги фидойилиги, ёш авлодни она Ватанга садоқат руҳида тарбиялашда муносиб ҳисса қўшиб келаётганлиги учун Янгиариқ туман "Қўриқлаш" бўлими сафдор ходими кичик сержант Рахимов Асрорбек Бахрамовичга “Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг фидойи ходими” кўкрак нишони ва бир гуруҳ ходимларга навбатдаги махсус унвонлар сафдошлари гувоҳлигида тантанали топширилди.