Ҳудудларда мулкий турдаги жиноятлар профилактикаси ойлиги доирасида кенг қамровли тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўтказилди
Бугунги кунда замонавий ва энг сўнги босқичдаги қўриқлов жиҳозлари орқали республикамиз бўйлаб ўғирлик ва бошқа турдаги ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишга эришиб келинмоқда. Ушбу фаолият билан фуқароларни яқиндан таништириш мақсадида "Қўриқлаш" бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари ҳамда бошқа ҳамкор ташкилот ходимлари томонидан маҳаллаларда соҳа фаолиятига доир тарғибот тадбирлари ўтказилди.
Тадбирлар доирасида фуқароларга замонавий қўриқлов сигнализация воситаларининг турлари ва вазифалари ҳамда афзаллик жиҳатлари етказилди. Тарғибот-ташвиқот ишлари натижасида шу ернинг ўзида кўплаб фуқаролар "Қўриқлаш" хизматидан фойдаланиш истагини билдиришди ва ушбу фуқаролардан аризалар қабул қилинди.
Соҳа фаолиятига доир бу каби тарғибот тадбирлари мамлакатимизнинг барча ҳудудлари бўйлаб давом эттирилмоқда.