ХОДИМЛАР ВА УЛАРНИНГ ОТА-ОНАЛАРИ ИШТИРОКИДА УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ
Миллий гвардия "Қўриқлаш" бош бошқармаси Хорижий давлатлар дипломатик ваколатхоналарини қўриқлаш бўйича алоҳида батальони ходимлари ва уларнинг оила аъзолари иштирокида хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя этиш, оила турмуш тарзини янада яхшилаш мақсадида учрашув бўлиб ўтди.
"Ходимлар орасида жиноят ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси аҳволи, йўл қўйилган камчиликлар, мавжуд бўлган муаммолар ва уларнинг ечиш йўллари" мавзусида ўтказилган мазкур учрашувда Миллий гвардия Марказий девони ҳамда "Қўриқлаш" бош бошқармаси раҳбарияти, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси масъуллари иштирок этишди.
Сўзга чиққанлар шахсий таркиб ўртасида хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш, оилаларда юз бераётган баъзи бир кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олишда ота-оналари билан доимий ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама этиб, шунингдек, порахўрлик ва коррупция каби ҳолатлар учун белгиланган тартибда жавобгарлик белгиланганлиги тўғрисида маълумотлар берилди.
Тадбир якунига ота-оналарнинг фикр ва мулоҳазалари тингланди ҳамда қизиқтирган барча саволларга масъуллар томонидан батафсил жавоблар берилди.