Янгиликлар

28 Май 2025

Ходимлар хизмат интизомига амал қилишларини таъминлаш ҳамда ота-оналар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида Жиззах вилояти Қўриқлаш бошқармасида учрашув ташкил этилди

Ходимлар хизмат интизомига амал қилишларини таъминлаш ҳамда ота-оналар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида Жиззах вилояти Қўриқлаш бошқармасида учрашув ташкил этилди.

Мазкур тадбирда иштирокчиларга қонунчиликдаги янгиликлар ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан ишлаш тартиби тўғрисида маълумотлар берилди. Шунингдек, ўтган давр мобайнида тизимда ижрочилик ва хизмат интизоми бузилиш ҳолатлари аниқ мисоллар билан келтириб ўтилди ва булар учун жавобгарлик асосларига ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди.

Шундан сўнг вазифасига масъулият билан ёндашиб келаётган бир гуруҳ ходимлар ва уларнинг ота-оналари тақдирланди.

Шунингдек бошқарма бошлиғи томонидан шахсий қабул ташкил этилиб, мурожаатчилар томонидан келтирилган масалаларни ҳал этиш борасида ҳуқуқий тушунтириш берилиб, масъул ходимларга алоҳида вазифалар белгилаб бериб ижроси назоратга олинди.