ЭКОЛОГИЯ ВА АТРОФ-МУҲИТНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШГА БАҒИШЛАНГАН ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ
Куни кеча Бухоро вилояти "Қўриқлаш" бошқармасида Миллий гвардия органлари томонидан экология ва атроф-муҳитни ҳимоя қилиш билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарлик ишларини юритишнинг мавжуд муаммолари ва ечимлари юзасидан семинар-мушғулоти бўлиб ўтди.
Унда Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Экология бошқармаси масъуллари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Бухоро вилояти бошқармаси ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.
Семинарда иштирокчилар кун тартиби билан таништирилиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан “Экология ва жамоат тартибини сақлаш соҳалардаги қонунчилик такомиллаштириши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунининг мазмун моҳияти батафсил тушунтирилиб, қонун кучга киргандан сўнг олиб борилган тарғибот ишлари ҳақида маълумотлар берилди.
Тадбир сўнгида ОАВ вакилларини қизиқтирган барча саволларга тегишли соҳавий хизматларининг масъуллари томонидан батафсил жавоблар берилиб, ўзаро фикр-мулоҳаза алмашишди.