БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ ЯРМАРКАСИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
Наманган ҳарбий прокуратураси томонидан оммавий сайёр қабул ҳамда меҳнат ярмаркаси ўтказилиб, унда вилоятдаги ташкилот ва идоралардан тегишли соҳа мутахассислари жалб қилинди. Миллий гвардия Наманган вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари, "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари ва уларнинг оила аъзолари ҳамда ҳарбий пенсионерлар, ёшлар, шунингдек, фуқаролар иштирок этишди.
Қабулда ишга жойлашиш, имтиёзли уй-жойга эга бўлиш, моддий ёрдам олиш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, коммунал тўловлар, ҳарбий гувоҳнома олиш масалаларида жами 22 та мурожаатлар тингланиб, шундан 4 та мурожаат қаноатлантирилди, 10 та мурожаат бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилди ва 8 та мурожаат бўйича ўрганиш ишлари бошланди.
Бундан ташқари, вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси билан ҳамкорликда ташкил қилинган “Бўш иш ўринлари” меҳнат ярмаркасида иштирокчиларнинг 4 нафари доимий иш билан таъминланди, 10 нафар фуқарога турли корхона ва ташкилотларга ва 6 нафарига касб ҳунарга ўқитиш учун мономарказга йўлланмалар берилди.