Янгиликлар

12 Ноябрь 2023

ҲУҚУҚНИ МУҲОФАЗА ҚИЛУВЧИ ОРГАНЛАР ЎРТАСИДА ҚЎЛ ЖАНГИ МУСОБАҚАСИ ЎТКАЗИЛДИ

Ходимлар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларни замонавий спорт турларига қизиқишларини ошириш ҳамда профессионал спортчиларни саралаб олиш мақсадида Жиззах шаҳрида яккакураш спорт турларига ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби залида қўл жанги спорт тури бўйича “Динамо” кубоги учун мусобақа бўлиб ўтди.
Мазкур биринчиликда вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан ташкил топган жамоалар ғолиблик учун ўзаро беллашдилар. Қизғин ва муросасиз беллашувларда ҳар бир полвоннинг иштироки ҳакамлар ҳайъати томонидан муносиб баҳоланди. Финал босқичигача етиб келган энг кучли спортчилар кескин баҳс мунозараларга бой шиддатли жанг олиб бордилар.
Мусобақанинг якуний натижаларига кўра, 1 ўринни вилоят ИИБ жамоаси, 2 ўринни чегара қўшинлари жамоаси, 3 ўринни эса "Қўриқлаш" бошқармаси жамоаси қўлга киритди.
Ғолиблар ташкилотчилар томонидан диплом, медаль ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.