Янгиликлар

15 Ноябрь 2025

“Бир Ватан, бир эл, бир байроқ!” шиори остида расмлар танлови ўтказилди

Хоразм вилояти Қўриқлаш бошқармаси ташаббуси билан 18 ноябрь – Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан ходимларнинг фарзандлари иштирокида “Бир Ватан, бир эл, бир байроқ!” шиори остида расмлар танлови ташкил этилди.

Танловнинг асосий мақсади ёш авлодда ватанпарварлик туйғуларини мустаҳкамлаш, миллий бағрикенглик ва давлат рамзларига ҳурмат руҳини шакллантиришдан иборат бўлди. Болалар ўз ижодий ишлари орқали Ватанга бўлган муҳаббат, байроғимизга бўлган эҳтиром ва ғурурни акс эттиришди.

Тадбир якунида танлов ғолиблари Бошқарма раҳбарияти томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Барча иштирокчиларга фаол иштироклари учун миннатдорлик билдирилди.

Хоразм вилояти Қўриқлаш бошқармаси келгусида ҳам ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган бундай маданий-маърифий тадбирларни изчил давом эттиради.