ЙЎЛ ТРАНСПОРТ ҲОДИСАЛАРИ ПРОФИЛАКТИКАСИ КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН МУЛОҚОТ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси билан ҳамкорликда Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув маркази шахсий таркиби ва тингловчилари ўртасида профилактик тадбир ўтказилди.
Очиқ мулоқотлар давомида Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси мутахассислари томонидан йўл ҳаракати қоидаларига сўнгги киритилган ўзгариш ва қўшимчалар, ҳаракат давомида асосий эътибор қаратилиши лозим бўлган жиҳатлар, йўл транспорт ҳодисаларига сабабчи ҳолатлар ва уларни олдини олиш борасида белгиланган тезликни меъёридан оширмаслик, спиртли ичимлик истеъмол қилган холда ҳамда техник носоз транспорт воситаларини бошқармаслик, ҳушёрликни таъминлаш борасида гапириб ўтилиб, фикр ва мулоҳаза қилишга ундовчи, йўл транспорт ҳодисалари натижасида юзага келган оғир оқибатларни ўзида акс эттирган видеороликлар намойиш қилинди.
Шунингдек, йиғилиш иштирокчиларида тугилган саволларга атрофлича жавоб берилди.