Янгиликлар

24 Ноябрь 2023

ҲУҚУҚНИ МУҲОФАЗА ҚИЛУВЧИ ОРГАН ХОДИМЛАРИ ЎРТАСИДА МУСОБАҚА ЎТКАЗИЛДИ

Куни кеча Термиз шаҳрида жойлашган "Алпомиш" спорт мажмуасида спортнинг кураш тури бўйича Сурхондарё вилоятидаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ўртасида вилоят биринчилиги мусобақаси ўтказилди.
Унда вилоятда хизмат ўтаётган Миллий гвардия, "Қўриқлаш", ДХХ, ИИБ, Божхона бошқармалари, Термиз халқаро аэропортида хавфсизликни таъминлаш алоҳида батальони, Чегара қўшинлари, Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ходимларидан иборат 100 нафардан ортиқ полвонлар, 66, 73, 81, 90, 100 ва +100 килограмм вазн тоифаларида беллашдилар. Гиламга тушган полвонлар баҳслари малакали спорт мураббийлари томонидан баҳолаб борилди.
Умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни вилоят ИИБ терма жамоаси, иккинчи ўринни ДХХ Чегара қўшинлари терма жамоаси ҳамда учинчи ўринни "Қўриқлаш" бошқармаси полвонлари қўлга киритдилар. Ғолиб ва совриндорлар Ўзбекистон Республикаси ИИВ “Динамо” ЖТСЖ Сурхондарё вилояти кенгаши томонидан диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.