МОЗИЙ СИРЛАРИНИ ЎЗИДА ЖАМЛАГАН МАСКАН
Наманган вилоят "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари учун “Ахсикент” очиқ осмон остидаги музейига саёҳат ташкил этилди. Қизиқарли таассуротларга бой ўтган саёҳат давомида мутахассис тарихчилар томонидан бу ерда ўрганилган шаҳар қолдиқлари ва уларнинг тааллуқлилик даври ҳақида, шунингдек, ўша давр аҳолиси, уларнинг турмуш тарзи, маданий-маърифий ҳаёти ва турмуш шароити ҳақида сўзлаб беришди.
Мақсад – ходимларни ўз тарихий қадамжолари, ўша даврдаги шароитлар билан яқиндан таништириш.