Янгиликлар

23 Февраль 2024

ШАХМАТ БЎЙИЧА МУСОБАҚА ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Миллий гвардия ҳамда Ўзбекистон шахмат федерацияси ва Тошкент шаҳар Ёшлар сиёсати ва спорт бошқармаси билан ҳамкорликда "Қўриқлаш" бош бошқармаси Давлат органлари объектларини қўриқлаш бўйича бошқармаси шахсий таркиби ўртасида спортнинг шахмат тури бўйича мусобақа ўтказилди.
“Ақл гимнастика”си ҳисобланмиш шахмат мусобақасида ходимлар ўртасидаги беллашувлар қизғин тарзда кечди.
Яхши биламизки, шахмат мусобақаси ақлий салоҳиятни ривожлантириш ва уни чархлашда яхши омил бўлади. Баҳс ва мунозараларга бой бўлган мусобақа давомида иштирокчилар ўз маҳоратларини синаб кўрдилар.
Барчага бирдек аъло кайфият бағишлаган мусобақа якунида ғолиблар ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди.