ШАХМАТ БЎЙИЧА МУСОБАҚА ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Андижон вилоят Кенгаши ташаббуси билан вилоятдаги Куч тузулмалар ўртасида спортнинг шахмат тури бўйича мусобақа ўтказилди.
Мусобақада ёш ҳарбий хизматчилар катта иштиёқ билан дона сурдилар. Бу эса уларнинг шахматга бўлган иштиёқи баландлиги кўрсатди. Шу билан бирга шахмат чиндан ҳам тафаккурни юксалтирувчи шоҳлар ўйин эканлигига яна бир бор амин бўлдилар.
Беллашувларнинг якуний натижаларига кўра Миллий гвардия Андижон вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси 2 ўринни эгаллади.
Якунда ғолиблар ва фаол иштирокчилар Ёшлар иттифоқи томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.