Янгиликлар

3 Декабрь 2025

3 декабрь — Халқаро ногиронлар куни муносабати билан Наманган вилояти Қўриқлаш бошқармаси раҳбарияти томонидан ижтимоий-маънавий аҳамиятга эга навбатдаги иззат-эҳтиром тадбири ўтказилди.

3 декабрь — Халқаро ногиронлар куни муносабати билан Наманган вилояти Қўриқлаш бошқармаси раҳбарияти томонидан ижтимоий-маънавий аҳамиятга эга навбатдаги иззат-эҳтиром тадбири ўтказилди.

Мазкур тадбир давомида ногиронлиги бўлган ҳамда ногирон фарзанд тарбиялаётган оилаларнинг ҳолидан хабар олинди. Ташрифлар давомида бошқарма раҳбарияти уларнинг муаммо ва эҳтиёжларини ўргандилар, моддий ва маънавий кўмак кўрсатилиб, болаларга қизиқарли совғалар тақдим этилди.

Ушбу кун нафақат бир кунлик байрам, балки жамиятнинг ҳар бир аъзоси учун тенг имкониятлар яратиш, уларга эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш кераклигини эсга солувчи муҳим сана ҳисобланади.

Наманган вилояти Қўриқлаш бошқармаси томонидан амалга оширилган бу тадбир ана шу эзгу мақсадларга ҳамоҳанг тарзда ўтди.