Янгиликлар

15 Август 2023

САФДОРЛАР ТАРКИБИДАГИ ХОДИМЛАРНИНГ 146 НАФАРИ МАЛАКА ОШИРИШ КУРСЛАРИНИ ТАМОМЛАДИЛАР

Мамлакатимизда шахс, жамият ва давлатга тегишли объектларни, жисмоний ва юридик шахслари мол-мулкларини ишончли қўриқлашни такомиллаштириш учун зарур шарт-шароитларни яратиш, шунингдек Миллий гвардия “Қўриқлаш” бош бошқармаси фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида ходимларнинг касбий маҳоратлари доимий оширилиб келинмоқда.

Миллий гвардия Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Жиззах, Фарғона минтақавий ўқув марказида навбатдаги тингловчиларнинг билимлари оширилиб, уларга тизимга оид янгиликлар етказилди.

Жумладан, куни кеча Миллий гвардиянинг 4 та минтақавий ўқув марказида 96 соатли қайта тайёрлаш ўқув режаси ва дастури асосида “Қўриқлаш” бош бошқармаси сафдорлар таркибида хизмат қилаётган 146 нафар ходимлари ўқув курсини муваффақиятли тамомлаб, уларга тантанали равишда сертификатлар топширилди.

Шунингдек, ўқув йиғини давомида ӯқиш ва жамоат ишларида фаол иштироки ҳамда сафдошларига ўрнак кўрсатган тингловчилар фахрий ёрлиқ билан тақдирланди.