1 декабрь – Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш куни
1 декабрь – Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш куни муносабати билан, Миллий гвардиянинг Андижон вилояти бўйича бошқармаси, "Қўриқлаш" бошқармаси ва Ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда "Юракдан – Ҳаётга" шиори остида беғараз донорлик акцияси ўтказилди. Акциянинг мақсади – ОИТСга қарши курашиш ва донорликнинг аҳамиятини кенг ёритиш, аҳолини инсонпарварликка даъват қилиш, ҳамда донорликнинг хайрия хусусиятини тарғиб қилишдир.
Ушбу тадбирда Миллий гвардиянинг ҳарбий хизматчилари, ходимлар, шунингдек ёшлар фаол иштирок этиб, қон топширдилар. Донорлик – инсонга нафақат қон топшириш, балки бошқаларнинг ҳаётини сақлаб қолиш имконини берадиган, жамиятдаги ҳақиқий инсонпарварлик намойишидир.
Акцияда иштирок этганлар, бу қадамлари билан нафақат ўз соғлиқларига эътибор қаратган, балки бошқаларга ёрдам бериш, яъни, ҳаёт сақлаш йўлида ўз ҳиссаларини қўшишга интилишган. Ватанга хизмат қилиш ва одамларга ёрдам бериш ҳар бир киши учун буюк шараф эканлиги қайд этилди.