"Интернет тармоғидаги фирибгарликлардан сақланиш" мавзусида илмий-амалий семинар бўлиб ўтди
Куни кеча Миллий гвардия "Қўриқлаш" бош бошқармаси Давлат органлари объектларини қўриқлаш бўйича бошқармаси ходимлари ва уларнинг оила аъзолари ҳамда Demokrat.uz Интернет нашрининг вакиллари иштирокида "Интернет тармоғидаги фирибгарликлардан сақланиш" мавзусида илмий-амалий семинар бўлиб ўтди.
Мазкур учрашувда шахсий таркибнинг ҳуқуқий билимларини ошириш, хизмат интизомини мустаҳкамлаш, ходимларнинг коррупция ва тамагирлик каби салбий иллатларга аралашиб қолишларини олдини олиш каби муҳим мавзулар доирасида мулоқотлар ўтказилди.
Шунингдек, сўз олганлар "Коррупция ва фирибгарликка оид жиноятлар" ва “Пора олиш-беришда воситачилик қилиш” жиноятлари содир этганлик учун белгиланган тартибда жавобгарлик мавжуд эканлигини таъкидлаб, хизматни тўғри ташкил қилишдаги омиллар, эътибор қаратиладиган жиҳатлар, жавобгарлик хиссини янада ошириш ва хизмат ҳужжатларининг тўғри юритилишини таъминлаш бўйича тавсиялар берилди.
Шундан сўнг коррупцион ҳолатлари ва унинг оқибатлари хусусида сўз юритилувчи видеоролик намойиш қилинди.
Тадбир якунида масъуллар томонидан ходимларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб берилди.