Халқаро ҳамкорлик

24 Март 2023

Беларусь Республикаси ИИВ Қўриқлаш департаменти билан ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

Бугун Миллий гвардия қўмондони ўринбосари полковник М. Ғаниев ҳамда Беларусь Республикаси Ички ишлар вазирлиги Қўриқлаш департаменти бошлиғи милиция генерал-майори А. Шепелев ўртасида онлайн видеоконференц алоқа тарзида учрашув бўлиб ўтди.

Ушбу учрашув қўриқлаш фаолияти соҳасидаги келгусидаги ҳамкорлик йўналишларини аниқлаш, шунингдек, "Беларусь Республикаси Ички ишлар вазирлиги Қўриқлаш департаменти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармаси ўртасида 2023-2024 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик тўғрисидаги баённома"ни, шунингдек, "Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармаси ва Беларусь Республикаси Ички ишлар вазирлиги Қўриқлаш департаменти ўртасида 2023 йилга мўлжалланган ҳамкорликни янада ривожлантириш борасидаги амалий чора-тадбирлар режаси"ни имзолаш мақсадида ташкил этилди.

Видеомулоқот давомида Ўзбекистон Республикаси ва Беларусь Республикаси ўртасидаги дўстона алоқалар кенгайиб бораётгани мамнуният билан қайд этилиб, ўзаро ташрифлар ва амалий тажриба алмашиш бўйича тадбирлар қўриқлаш фаолиятини такомиллаштиришга катта ҳисса қўшаётгани таъкидланди.

Дўстона ва конструктив мулоқот руҳида ўтган учрашув якунида томонлар ўзаро ҳамкорликни давом эттиришдан манфаатдор эканликларини билдириб, мазкур йўналишдаги келгусидаги истиқболли режалар белгилаб олдилар.