Тошкент минтақавий

29 Сентябрь 2025

“Диний оқимлар ва ақидаларнинг мақсад-муддаолари, уларнинг сохта даъволари” мавзусида семинар машғулоти ўтказилди

Тошкент минтақавий ўқув маркази шахсий таркиби ва тингловчилари ўртасида ҳушёрлик ва огоҳликни ошириш, турли ёт ғояларга қарши уларнинг маънавияти ва билимини янада юксалтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари қўмитаси масъул ходими иштирокида “Диний оқимлар ва ақидаларнинг мақсад-муддаолари, уларнинг сохта даъволари” мавзусида семинар машғулоти ўтказилди.

Унда сўзга чиққан маърузачи томонидан, бугунги кунда дунёнинг турли нуқталарида нотинчликлар, давлатлар ўртасидаги зиддиятлар ҳукм суриб турган, табиий офатлар рўй бераётган бир вақтда бизнинг юртимиз тинч, халқимиз осойишта ҳаёт кечираётганлиги, шундай экан ушбу тинч ва осойишта кунларнинг қадрига етиш, шукроналик ҳисси билан ҳаёт кечириш, хизмат вазифаларга янада масъулият ва шахсий жавобгарликни ҳис этган ҳолда ёндашиш, ҳар қандай кутилмаган таҳдид ва хатарлар нисбатан шай ҳолатда бўлиш, турли диний оқимлар ва ақидаларнинг мақсад-муддаолари борасида етарли билимга эга бўлиш, уларга қарши кучли иммунитетни шакллантира олиш даркорлиги таъкидлаб ўтилиб, зарурий маълумотлар етказилди.

Шунингдек, тадбир давомида тингловчиларни мавзуга оид қизиқтирган саволларига масъул мутахассис томонидан батафсил жавоблар берилди.