Фарғона минтақавий

20 Июль 2024

ФАРҒОНА МИНТАҚАВИЙ ЎҚУВ МАРКАЗИДА “ЗУККО КИТОБХОН” КЎРИК-ТАНЛОВИ ЎТКАЗИЛДИ

Фарғона минтақавий ўқув марказида “Зукко китобхон” кўрик-танлови ташкил этилди. Танловда Миллий гвардия "Қўриқлаш" бош бошқармаси сафдорлар таркибини бошланғич тайёрлаш курсининг тингловчиларидан ташкил топган «Зукколар», Миллий гвардия "Қўриқлаш" бош бошқармаси сафдорлар таркибини малакасини ошириш бўйича тингловчиларидан ташкил топган «Ёш китобхонлар», ИИВ Патруль-пост хизматининг тингловчиларидан ташкил топган «Маърифат» жамоалари 3 та шарт бўйича ўзаро беллашдилар.
Беллашув якунига кўра «Ёш китобхонлар» жамоаси ғолиб деб топилди. Кўрик-танловда фаол қатнашган тингловчиларга эсдалик совғалари ва марказнинг фахрий ёрлиқлари топширилди.