Қорақалпоғистон Республикаси минтақавий

26 Октябрь 2024

МИЛЛИЙ ГВАРДИЯ ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МИНТАҚАВИЙ ЎҚУВ МАРКАЗИДА НАВБАТДАГИ ДАВРА СУҲБАТИ

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни муносабати билан Миллий гвардия Қорақалпоғистон Республикаси минтақавий ўқув марказида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармасининг масъуллари томонидан ўқув маркази доимий ва ўзгарувчан шахсий таркиби орасида "Ҳаром луқма тушунчаси ва унинг асорати" мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Мазкур тадбирда 2023 ва 2024 йиллар давомида Миллий гвардия ҳарбий хизматчи ва ходимлари томонидан йўл қуйилган қонунбузарликлар, шунингдек улар томонидан коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар содир этганликлари ва уларга нисбатан қўзғатилган жиноят ишлари ҳақида маълумотлар берилди. Тадбир якунида шахсий таркиб ихтиёрига ҳуқуқий тартиботни ўрнатиш юзасидан амалга оширилган тадбирлар доирасида видео ролик намойиш этилиб, мутахассислар томонидан барча саволларга батафсил жавоблар берилди.