Камондан отиш бўйича ўсмирлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати якунига етди
Аввал хабар берганимиздек, Жиззах шаҳрида спортнинг камондан отиш тури бўйича ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати мусобақасига старт берилганди.
Бугун, мазкур мусобақанинг финал беллашувлари бўлиб ўтди. Мусобақа аввалида санъат усталари томонидан ижро этилган куй қўшиқлар, ҳарбийларнинг кўргазмали чиқишлари тадбирга кўтаринки рух бағишлади.
Беллашувларда иштирокчилар микс, жамоавий, олимпик раунд ҳамда 18+18 старт йўналишлари бўйича ўзаро куч синашишди.
Қизғин ва муросасиз кечган баҳслар якунига кўра ғолиб спортчилар Миллий гвардия қўмондонлиги, "Қўриқлаш" бош бошқармаси раҳбарияти ҳамда вилоят ҳокимияти масъуллари томонидан диплом, медаль ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди.