МАШАҚҚАТЛИ МЕҲНАТЛАР САМАРАСИ ЭЪТИРОФ ЭТИЛДИ
Ҳарбий хизматчилари ва ходимларини ҳамда уларнинг оила аъзолари ижтимоий ҳимоясини янада қўллаб-қувватлаш ва маънавий-руҳий ҳолатини мустаҳкамлаш мақсадида Миллий гвардия Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари ва "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари фарзандларининг Олий таълим муассасаларига квота асосида ўқишга киришлари учун тавсифномалар берилди.
Миллий гвардия тизимида намунали хизмат қилаётган ва соҳа равнақи учун ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келаётган ҳарбий хизматчиларнинг 14 нафарига ҳамда Самарқанд вилояти "Қўриқлаш" бошқармасидан 51 нафар ходимларнинг 53 нафар фарзандларига тавсияномалар тақдим этилди.