Янгиликлар

25 Апрель 2023

ИДОРАВИЙ ҚОРОВУЛЛИК БЎЛИНМАЛАРИ ХОДИМЛАРИНИНГ БИЛИМЛАРИ МУСТАҲКАМЛАНДИ

Тошкент тумани ҳокимлигида Тошкент вилояти “Қўриқлаш” бошқармаси масъуллари томонидан тумандаги корхона ва ташкилотлардаги идоравий қоровуллик бўлинмаларининг ходимларини жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорлик қилиш механизмини такомиллаштиришга қаратилган йиғилиш ўтказилди.

Унда “Қўриқлаш фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига мувофиқ давлат органлари ва ташкилотлари идоравий қоровуллик бўлинмаларининг ҳуқуқбузарлик ва ҳодисалар юзасидан ички ишлар органлари ва Миллий гвардия бўлинмаларини хабардор қилишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти тушунтирилди.

Шунингдек, тадбирда иштирок этган “Қўриқлаш” хизмати ходимларига идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш ҳамда идоравий қоровуллик бўлинмалари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари ҳақида батафсил маълумот берилди.